Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ходимлари турли халқаро конференцияларда қатнашдилар

Дата: 17:04, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида Давлат статистика қўмитаси тизимининг 11 нафар ходими турли мавзувий халқаро конференцияларда қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, статистика  ишининг турли жиҳатлари, соҳадаги илғор халқаро тажриба кўриб чиқилган ушбу форумлар БМТнинг статистика бўлими ва ЭИК, ҲВЖ, УНИСEФ, Евростат, ФАО, УНВТО ва бошқалар томонидан ташкил этилган.

 Мазкур семинарларда халқаро статистика ва унинг алоҳида тармоқлари методологияси ва амалиётини такомиллаштириш, шунингдек статистик маълумотларнинг сифатини ошириш ва уларни тарқатишга доир масалалар кўриб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: