Ўзбекистон делегацияси АЭСдан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш учун Венгрияга ташриф буюради

Дата: 09:55, 18-12-2018.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2019 йил январда Ўзбекистон делегацияси Венгрияга, хусусан, “Пакш” атом электростанциясига (АЭС) ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентликдан маълум қилишларича, бунга доир келишувга “Ўзатом” агентлиги раҳбари Ж. Мирзамаҳмудовнинг BEST 2018 саммитида иштироки доирасида эришилди.

Январ ойидаги ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси учун Венгрия муассаларида мавжуд атом станциялари ва атом энергияси соҳасида мамлакат қонунчилиги билан танишиш мақсадида учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабр ойи бошида Венгрия пойтахти Будапештдаги BEST 2018 саммити бўлиб ўтди. У Европанинг асосий энергетик конференцияларидан биридир ва ҳар йили ўтказилади.

Саммит доирасида энергетикани ривожлантириш, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари ва табиий газни соҳасидаги муаммо ва масалалар муҳокама қилинди. “Ўзатом” компаниясининг бош директори З. Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда атом станциясини қуриш, ишлар ва режалар ҳақида сўзлаб берди.

Сурат манбаи: http://www.atomic-energy.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: