Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби билан учрашди

Дата: 17:59, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Куни-кеча Брусселда расмий ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Европа ташқи фаолият хизмати (ЕТФХ) Бош котиби Ален Ле Руа билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, томонлар учрашувда ўтган йили бўлиб ўтган Ҳамкорлик қўмитаси, ҳамда иқтисод, савдо ва инвестиция, адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва турдош масалалар бўйича қуйи қўмиталарнинг навбатдаги йиғилишлари ва “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлигининг бошқа қўшма институтлари доирасида имзоланган шартномаларни амалга ошириш ҳамда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Стратегиясини имплементатсия қилиш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Бундан ташқари, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқини ўзаро қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бундан олдинроқ, 18 майда ўзбек делегацияси Еврокомиссия вице-президенти Марош Шефчович билан учрашган эди.

Эслатиб ўтамизки, 17 майда Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнаши учун Брюсселга жўнаб кетган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: