Ўзбекистон Дэвис Кубоги доирасида Хитой билан ўйнайди

Дата: 15:15, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 15-17 июлда Тошкентда Дэвис Кубоги доирасида Ўзбекистон ва Хитой термалари ўртасида Осиё ва Океания ҳудуди биринчи гуруҳи ўйини бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси сафида Денис Истомин (ATP рейтингида 116-), Фаррух Дўстов  (222), Санжар Файзиев (578) ва Жўрабек Каримовлар (754) иштирок этадилар. Хитой томонидан уларга Ди Ву (158), Зе Жанг (160), шунингдек, ҳозиргача етакчи теннисичи-профессионаллар юзлигига кирмаган Мао Ксин Гонг ва Же Лилар қарши тушадилар”, - деб таъкидлашди Теннис федерациясида.

Таъкидланишича, ғолиб плей-оффда қатнашиб, мусобақаларнинг асосий босқичига чиқиш имкониятини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамизки, ушбу турнирда термалар саккиз марта учрашганлар. Умумий ҳисоб ўзбекистонликлар фойдасига 5:3.

Янгилик билан ўртоқлашиш: