Ўзбекистон экскурсион дам олиш бўйича энг яхши Топ-5 йўналишлар ичида тўртинчи ўринни олди

Дата: 15:39, 25-02-2019.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон “ТурСтат” таҳлилий агентлигининг экскурсион дам олиш бўйича рейтингида энг яхши Топ-5 йўналишлар ичида тўртинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).   

Агентлик МДҲ мамлакатларида россиялик сайёҳлар учун экскурсион турлар, дам олиш ва саёҳат бўйича энг яхши йўналишлар рейтингини тузди.

МДҲнинг экскурсион дам олиш бўйича Топ-5 йўналишларига Беларусь, Қозоғистон, Озарбойжон, Ўзбекистон ва Арманистон кирди.

“Беларусь учун россиялик сайёҳлар учун экскурсион турлар бўйича энг яхши йўналиш сифатида 27% овоз, Қозоғистон учун 22%, Озарбойжон учун 16%, Ўзбекистон учун 12%, Арманистон учун 9% овоз берилди”, - дейилади хабарда.

Рейтинг экскурсион турлар бозори таҳлили ва интернет-сўров маълумотлари асосид тузилган. МДҲ мамлакатларига 7 кунлик экскурсион турлар ўртача $500 дан $1000 га тушади.

МДҲ давлатларида экскурсион туризм йилига 3 млндан ортиқ сафар ва турларни ўз ичига олади.

Сурат манбаи: caj.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: