Ўзбекистон “электрон ҳукумат”ни ўзлаштириш суръатлари юқори бўлган ўн мамлакат сирасига кирди

Дата: 17:59, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг баҳоларига кўра, Ўзбекистон “электрон ҳукумат”ни ўзлаштириш суръатлари юқори бўлган ўнта мамлакат қаторига киради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бунга доир маълумотлар БМТнинг 2016 йил 30 июлдаги “Электрон ҳукумат тадқиқи” маърузасида мавжуд.

 Хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон 2015 йил якунлари бўйича 80 поғона юқорилаб, 193 мамлакат орасида 80-ўринни эгаллади.

Айни пайтда, Ўзбекистон кўрсаткичлари юқори бўлган ўн мамлакат қаторида.

Хужжатни тузувчи тадқиқотчилар 2015 йилда Ўзбекистонда йўлга қўйилган Очиқ маълумотлар порталининг муҳимлиги қайд этиб ўтганлар. Бугунги кунда порталга 86 корхона томонидан 1,27 минг очиқ маълумотлар киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: