Ўзбекистон “Электрон ҳукумати” Facebookда ресурсларини бирлаштирди

Дата: 16:16, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумати” тизимини ривожлантириш Марказининг барча лойиҳалари Facebookдаги бир майдончада бирлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугун Марказ ахборот хизмати ОАВ хабар қилди.

Айни пайтда “Facebookдаги қолган барча саҳифалар ёпилган ҳисобланади”, деб хабар қилинди.

Эслатиб ўтамизки, “Электрон ҳукумати” тизимини ривожлантириш маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларри ривожлантириш вазирлиги қошида ҳукуматнинг 2013 йил 16 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Ўзбекистонда электрон ҳукуматни жорий этишдан кўзланган мақсад интерактив хизматлар кўрсатиш имконига эга бўлган шаффоф ҳокимият органларини шакллантиришда иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: