Ўзбекистон Freedom House ҳуқуқ ҳимояси гуруҳининг интернет эркинлиги рейтингида 59-ўринни эгаллади
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Freedom House ҳуқуқ ҳимояси гуруҳининг интернет эркинлиги рейтингида 59-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Рейтингга дунёнинг жами 65 мамлакатлари кирган.
Мисол учун, Россия рейтингда 53-ўринни, Беларусь–48-ўринни, Қозоғистон – 46- ўринни, Озарбайжон – 45- ўринни, Украина – 32- ўринни, Қирғизистон – 23-ўринни, Арманистон – 13-ўринни, Грузия – 11-ўринни эгаллаган.
Энг эркин давлатлар сифатида Исландия, Эстония, Канада, Германия, Австралия, АҚШ, Британия, БАА ва Япония тан олинган.
Эслатиб ўтамизки, дунёда интернетда эркинлик (Freedom on the Net) – жаҳон мамлакатларида интернет эркинлигининг ҳолатига доир йиллик тадқиқот ва рейтинг бўлиб, у Freedom House халқаро нодавлат ташкилоти томонидан чиқарилади.
Сурат манбаи: https://ru.sputnik-news.ee