Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон чегарасини бузганлиги учун қўлга олинди

Дата: 14:12, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон давлат чегарасини бузганлиги учун қўлга олинди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) чоршанба куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Айдаркен чегара отрядининг “Кайтпас” чегара заставаси чегарачилари Боткент вилояти Қадамжой тумани Кайтпас қишлоғи атрофида Ўзбекистон Республикаси фуқаросини давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олдилар. Қўлган олинган аёл қирғиз-ўзбек давлат чегарасини Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиш пунктидан ташқарида кесиб ўтган”, - дейилади хабарда.

Тегишли ъужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қўлга олинган аёл ҚР ИИВ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: