Ўзбекистон ФВВ Сирғали автобозорида ўқувлар ўтказди

Дата: 22:33, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ Сирғали автобозорида ўқувлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирлик матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2016 йил 14 июл куни Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги автомобиль бозорида “Зилзила ва ёнғин содир бўлганда фуқароларни қутқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ишларини ташкил этишда обект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди”, - дейилади хабарда.
Машқларда ўқувчилар сифатида Сирғали тумани бозори маъмурияти, жамоат тартибини сақлаш хизмати, йўл харакати хавфсизлиги хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва тиббий хизматлар ходимлари қатнашганлар.
Аниқлаштирилишича, махсус-тактик ўқув машқи ғоясига кўра шартли равишда зилзила содир бўлиши натижасида маъмурий бинода ёнғин содир бўлганда бозор раҳбарияти ва ташриф буюрувчиларининг ҳаракатлари машқ қилинди, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси харакатлари мувофиқлаштирилди.  
Тегишли хизматлар ва фуқрололик муҳофазаси бўлинмаларининг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: