Ўзбекистон Harper's Bazaarверсиясига кўра 2020 йилда 20 та энг яхши йўналиш бўйича рейтингда етакчиликка эришди
Тошкент. 7 январь. ЎзТАГ – Американинг Harper's Bazaar журнали нашрига кўра, Ў збекистон 2020 йилда кўрилиши керак бўлган 20 та энг яхши йўналиш бўйича рейтингда етакчиликка эришди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, Самарқанднинг Регистони – марказий майдонда жойлашган нақшинкор безакли ва мовий рангдаги гумбазли учта бино рўйхатигкиритилган.
Шунингдек, мақолада туризм соҳасида сезиларли ўзгаришларга олиб келадиган ислоҳотлар алоҳида қайд этилган.
"Янги инфратузилма барпо этилди, бутик-меҳмонхоналар пайдо бўлди ва ресторанлар Марказий Осиё таомларини яхши кўрадиган мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади", – дейилади мақолада.
Мақолада Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона водийси қайд этилган.
"Топ–20 рўйхатига киритилган мамлакатлар келгуси ўн йил охирида "қайноқ" сайёҳлик пунктлари бўлиши керак", - дейди ишонч билан муаллифлар.
Рўйхатда иккинчи ўринни Ботсвана, учинчини Сидней (Австралия) эгаллайди. Шунингдек, рўйхатда Хьюстон (АҚШ), Бразилия, Япония, Нью-Йорк (АҚШ), Франция, Уругвай, Австрия каби давлатлар ҳам бор.
Сурат манбаи: harpersbazaar.com