Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири АҚШ элчиси билан учрашди

Дата: 18:08, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ –Тошкентда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири Галина Саидова АҚШнинг республикадаги элчисиПамела Спартлен билан учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, учрашувда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар, аграр соҳа ва кичик бизнес ривожи каби масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг Памела Спартлен билан биринчи учрашувида бугун ҳар икки мамлакат ўзаро манфаатли ва самарали алоқалар ривожига, иқтисодиёт турли соҳаларида юқоритехнологик ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш каби масалаларга катта эътибор бераётгани таъкидлаб ўтилган эди.

2014 йил охирида Тошкентда икки мамлакат ташқи сиёсий муассасалари ўртасида малаҳатлашувлар, Америка-Ўзбек савдо палатаси аъзолари ва Ўзбекистон ишлабилармон доиралари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтган эди.

Ҳозирда ўзбек бозорида АҚШ сармояси иштирокида ташкил қилинган 190 корхона фаолият юритмоқда. Улардан 53таси 100% хориж капиталига ташкил қилинган. Мамлакатда 40та АҚШ корпорациялари ваколатхоналари рўйхатга олинган.

1993 йилдан бери АҚШнинг Халқаро хамкорлик агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикасига $356 млнлик техник кўмак кўрсатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: