Ўзбекистон қиймати $2 млрддан зиёдлик мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилади

Дата: 16:39, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро мева-сабзовот ярмаркаси якунлари бўйича ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича қиймати $2 млрддан зиёдлик 270 шартномалар тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекозиқовқатхолдинг” сайтига асосланган ҳолда.

“Ярмарка якунлари бўйича 30 мамлакатларнинг компаниялари, йирик қайта ишловчилари ва савдо ташкилотлари билан қиймати $2 млрддан зиёдлик 270 шартномалар тузилди. Улар орасида Россия, АҚШ, Хитой, Англия, Германия, БАА, Япония, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, экспорт қилинадиган маҳсулотнинг умумий ҳажми 2,4 млн тоннага тенг бўлиб, бундан 857 минг тоннасини ($718 млнлик) жорий йил охиригача экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

“Экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27% сабзовотлар, 25% узум, 20% мевалар, 17,6% қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4% дуккакли маҳсулотлар, 2% қовун ташкил қилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 14-16 июл кунлари Тошкентда илк маротаба Халқаро мева-сабзовот ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 27дан зиёд мамлакатларга мансуб 300 ортиқ хорижий қайта ишловчи ва савдо компаниялари, халқаро савдо ташкилотлари, савдо саноат палаталари, қишлоқ хўжалик соҳаси вазирлик ва муассасалари, логистика компаниялари вакиллари қатнашдилар.

Кўргазма иштирокчиларининг умумий сони 1,2 минг кишидан ошди, ташриф буюрувчилар сони эса 10 минг кишидан кўп бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: