Ўзбекистон ижтимоий аҳамиятга эга дориларга белгиланган нархлардан вос кечди

Дата: 16:23, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга эга дориларга белгиланган нархлардан вос кечилиб, “O`zmedimpeks” ДУК монополияси бекор қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Шу билан бирга, ҳужжатга мувофиқ, максимал улгаржи устамалар миқдори ҳам белгилаб берилган бўлиб, у чакана савдо учун сотиб олинган баҳосидан 15% кўп бўлмаган миқдорда, улгуржи сотиш учун воситачилар сонидан қатъи назар улгуржи баҳосидан 20% кўп бўлмаган миқдорда бўлади. Ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10% чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан “O`zmedimpeks” ДУКнинг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, шунингдек, давлат тиббий муассасалари учун тиббий техника ва ихтисослашган автотранспортларни етказиб бериш бўйича монополияси бекор қилинди.

Эслатиб ўтамизки, 299 турдаги дори воситалари (бундан 201 импорт) ва 44 турдаги тиббий буюмлар учун қайд этилган нархлар 2017 йил 1 январдан жорий этилган эди. Ушбу рўйхатга киритилган дориларнинг баҳоси бош вазир ўринбосари бошлиқ Республика комиссияси тарафидан назорат қилинар эди.

Сурат манбаи: http://www.grande-phamarcie-centrale.fr/

Янгилик билан ўртоқлашиш: