Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши федерацияси туризмни ривожлантирмоқда

Дата: 18:21, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши федерациясининг вазифаларидан бири ички, ташқи ва тиббий туризмни ривожлантириш ҳисобланади. Бунинг учун коллектив шартномаларига тегишли бўлим қўшилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу мақсадда Федерация Кенгаши ҳузурида уюшмага қарашли “Касаба сайр” номли шўъба ширкати - сайёҳлик хизмати ташкил этилган.
Федерация Кенгаши маълумотларига кўра, фақат 2013 йилнинг ўзида ушбу хизмат томонидан 4 минг киши учун қадим Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шахрисабзга саёҳатлар уюштирилди.
Яқин ўтган кунларда “Афросиёб” тезкор поезди Тошкент ва Тошкент вилоятилик таълим, фан, маданият, соғлиқни-сақлаш, металлургия ва машинасозлик соҳаларида ишловчи 200 киши учун Самарқандга саёҳат уюштирди.
Қайд этиш керакки, халқаро туристик ташкилотлар “Касаба сайр” ширкати билан ҳамкорликка доир ўнлаб келишувлар имзолаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: