Ўзбекистон хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик концепцияси қабул қилинди

Дата: 14:58, 26-10-2018.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик концепцияси ва бирламчи чоралар дастури қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

“Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади, Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши устидан назорат эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар орқали молиялаштирилиши белгиланган.

Сурат манбаи: https://inosmi.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: