Ўзбекистон китобларини АҚШ Конгресси кутубхонасига топширди

Дата: 14:38, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон АҚШ Конгресси кутубхонасига китобларни тақдим этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"3 июль куни Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси АҚШ Конгресси кутубхонасига Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази фондларидан китоблар тўпламини тақдим этди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, АҚШ Конгресси кутубхонасига Навоий асарларининг 10 томлик тўла асарлар тўплами, буюк давлат арбоби ва саркарданинг Европа ва Осиё мамлакатлари шоҳлари билан «Амир Темур чет элликлар нигоҳида» ёзишмалар, шунингдек, таниқли тарихчиларнинг унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида "Кўҳна ва боқий Бухоро" ҳамда "Ўзбекистон" китоблари, шу билан бирга, мамлакатнинг барча ҳудудларидаги диққатга сазовор жойлар ҳақида батафсил маълумот берувчи "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" номли 14 жилддан иборат тўпламлари топширилди.

Тадбир якунида икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, кутубхонанинг бир қатор экспертлари 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюриб, миллий кутубхона ва илмий-тадқиқот доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, томонлар Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик илмий-тадқиқот институти архивларида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни рақамлаштириш лойиҳасини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилдилар. Ушбу лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон тарихий фондининг электрон нусхаларини Конгресс кутубхонаси веб-сайтига жойлаштириш имконини беради.

 

Сурат манбаи: turizm.ngs.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: