Ўзбекистон курашни олимпиа спорт турлари сафига киритиш ниятида

Дата: 19:51, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Тошкентда Халқаро кураш ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди, унда курашни олимпиа спорт турлари сафига киритиш ишларини бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конгрессда барча қитълардан конфедерациялар президентлари, 46 мамлакатдан миллий федерациялар раҳбар ва вакиллари курашни 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилишидан умидворлар.

“Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, Халқаро кураш ассоциациясининг асосчи раиси лавозими янги таъсис этилди. Унга Халқаро кураш қоидалари муаллифи Комил Юсупов 27 бир овоздан сайланди. У 16 йил давомида уюшмага бошчилик қилди. Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев вице-президент лавозимига сайланди”, - деб таъкидлашди Халқаро кураш ассоциациясида.

Эслатиб ўтамизки, кураш 3,5 минг йиллик тарихга эга. “Кураш” сўзи мақсадга ҳалол йўл билан эришишни билдиради. Бугунда кураш конфедерацияси барча қитъаларда мавжуд бўлиб, у дунёнинг 123 мамлакатларида фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: