Ўзбекистон МАК самолёти Самара шаҳрида шошилинч равишда қўнди

Дата: 12:33, 05-11-2019.

Тошкент. 5 ноябрь. ЎзТАГ – "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (МАК) самолёти Самара (Россия)да шошилинч равишда қўнди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"4 ноябрь куни Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-638 рейси билан учаётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК самолёти Ўзбекистон фуқароси йўловчисининг қон босими ошиши туфайли Самара шаҳридаги "Курумоч" аэропортида фавқулодда қўнди. Самолёт қўндирилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин у касалхонага ётишни рад этди", – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, тез тиббий ёрдам шифокорлари саломатликнинг ёмонлашуви хавфи туфайли йўловчига парвозда давом этишни тавсия этмадилар ва самолёт Урганчга парвозни давом эттирди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уни ватанига қайтариш масаласи ҳал этилганига қарамай, ўзбекистонлик Самарадан Ўзбекистонга таксида жўнаб кетди.

 

Сурат манбаи: iz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: