Ўзбекистон мактаблари битирувчиларининг фақат 8,7% ўқишни лицейларда давом эттиришни истайдилар

Дата: 18:03, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон мактаблари битирувчиларининг фақат 8,7% ўқишни лицейларда давом эттиришни истайдилар, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида “Хайр, мактаб, салом коллеж” тадбири доирасида ўқишни давом эттиришга доир сўров натижаларига кўра олинди.

“Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда 9-синфни 483 минг бола битирмоқда. Улардан фақат 42 минг бола (8,7%) ўқишни лицейларда давом эттириш истагини билдирди. Қолган 441 миинг ўқувчи (91,3%) касб-ҳунар коллежларини танлади”, – деб таъкидлашди халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

Ўзбекистондаги анъанага кўра лицейларга одатда келажакда олий ўқув юртига ўқишга киришни истаган болалар танлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: