Ўзбекистон Марказий банки янги банкнота ва тангалар чиқаради

Дата: 17:45, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки   муомаладаги банкноталар таркибини оптималлаштириш мақсадида янги банкнотлар ва тангаларни чиқаради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида банк назоратчисининг 2017 йил натижалари ва 2018 йилги режаларига бағишланган ҳисоботида хабар берилган.

Марказий банки ҳисоботида қайд этилишича, миллий валютадан фойдаланиш қулайлигини ошириш мақсадида номинали йирикроқ бўлган банкноталар чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Нақд пул муомаласини такомиллаштириш бўйича вазифалар доирасида муомаладаги банкноталар таркибини оптималлаштириш ишлари давом эттирилади.  Миллий валютадан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида, шунингдек, йирик номиналдаги банкноталар чиқариш ҳамда майда купюраларни 50, 100, 500 сўм номиналдаги тангалар билан алмаштириш, 200 сўм номиналлик тангалар чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - деб таъкидланада МБ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги марта МБ номинали 50 000 сўм бўлган банкнотани муомалага киритган эди. 

Сурат манбаи: http://easttime.ru/news/uzbekistan/chast-bankov-uzbekistana-priostanovila-valyutnye-operatsii/11045

Янгилик билан ўртоқлашиш: