Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Барселонага рейс очади

Дата: 09:15, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 24 майдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича Испанияга доимий янги рейс очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу рейс бўйича парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари Boeing самолётларида амалга оширилади.

Хусусан, HY-259 рейси Тошкентдан соат 03:10да учиб, Барселонага 08:05да етиб боради. HY-260 рейси Барселонадан 09:45да йўлга чиқиб, Тошкентга 19:50да етиб келади.

Барча пунктларда маҳаллий вақт кўрсатилган.

Авиачипталарни сотув нуқталарида ва онлайн тарзда компания сайтида харид қилиш мумкин.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/123144.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: