Ўзбекистон олий ўқув муассасалари 3 йилга солиқлардан озод қилинди

Дата: 15:23, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон олий ўқув муассасалари (ОЎМ) 3 йилга солиқлардан озод қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу Ўзбекистон президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджетининг параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган бўлиб, унга мувофиқ барча олий ўқув муассасалари истисно тариқасида 3 йилга (2018 йил 1 январгача) тўлов-шартнома асосида келиб тушаётган маблағлардан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинадилар. Бу орқали бўшаган барча маблағлар ОЎМларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлаш, муассасалар ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади”, – деб таъкидлашди Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизматида.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги миллий базаси порталида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: