Ўзбекистон президенти Абу-Дабига етиб келди

Дата: 10:23, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 24 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу Даби халқаро аэропортига келди ва Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари Шайх Мансур бин Зоид Ал Наҳаён билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу ерда ташрифни юқори савияда ўтказишда кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича қисқа суҳбат бўлиб ўтди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, 25 март куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён билан музокаралар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетган.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: