Ўзбекистон президенти блогерлар фаолиятини идора қилишга қаратилган қонунни имзолади

Дата: 16:58, 05-09-2014.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун матни бугун республика ОАВ эълон қилинди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, қонунчиликка биринчи марта блогер тушунчаси киритилмоқда.

“Блогер – бу интернетдаги ўз веб-сайти ёки веб-сайти саҳифасида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа характердаги умумочиқ маълумотларни, шу жумладан, уларнинг маълумотлардан фойдаланувчилар томонидан муҳокама қилиниши учун жойлаштирувчи жисмоний шахсдир”, – дейилади хужжат матнида.

Янги қўшимчаларга биноан веб-сайт ёки веб-саҳифа эгаси, шу жумладан, блогер умумочиқ маълумотнинг ишончлилигини уни интернетда жойлаштиришдан олдин текшириши, шунингдек, унинг ҳақиқатга мос эмаслиги маълум бўлганда уни тезкор равишда ўчириб ташлаши зарур.

Янги тўлдиришларга мувофиқ белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда веб-сайт ёки веб-сайт саҳифасига кириш махсус ваколатли орган томонидан чеклаб қўйилиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, илгари биз Сенатнинг XV пленар йиғилишида блогерлар фаолиятини тартибга солиш бўйича қатор қонунчиилк хужжатлари қабул қилинганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Кейинчалик, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ассоциациясида ташкилот аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди ва унда экспертлар мамлакатда блогерлар таъқиб қилинмаслиги ҳақида қайд этган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: