Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 17:18, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковиндга мактуб йўллади. Мазкур мактубда “кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги ҳабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари ҳинд президенти ва биродар Ҳиндистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди, нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.

Хабар қилинишича, Ҳиндистон жанубидаги Уттар-Прадеш, Бихар ва Ассам штатларида сув тошқинлари сабабли камида 600 киши қурбон бўлган, минглаб кишилар бошпанасиз қолган, юзлаб кишилар бедарак йўқолган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: