Ўзбекистон президенти саловларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Дата: 22:39, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – 19 мартда Ўзбекистон президенти саловларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди ва у 27 мартга қадар давом этади, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) республика Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Муддатидан олдин сайловдан ўн кун олдин бошланади ва унга бир кун қолганда тўхтатилади. Унинг ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчилар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

МСК маълумотларига кўра, сайлов куни яшаш жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Маълумки, республикада навбатдаги президент сайловлари 29 мартда бўлиб ўтади.

Президент лавозимига тўрт сиёсий партия номзодлари даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) президентликка Ислом Каримов номзодини, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов номзодини, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси парламентдаги партия фракцияси аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори Акмал Саидов номзодини, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мазкур сиёсий партия ижроя қўмитаси раиси Наримон Умаров номзодини кўрсатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: