Ўзбекистон Президенти таниқли олимларга ўз мактабларини яратишни топширди

Дата: 22:42, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Жаҳонга танилган Ўзбекистон олимлари ўз мактабларини яратишлари лозим. Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фан арбоблари билан янги йил олдида бўлиб ўтган учрашувида гапириб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнининг узлуксизлини таъминлаш зарур. Биз бунинг учун ҳеч нарсани аямаймиз”, - деди давлат раҳбари.

Учрашувда фан вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида фанни ривожлантиришга доир илгари сурган таклифларининг муҳимлигини қайд этдилар. Улар орасида технопарклар яратиш, Академшаҳарчада Инновацион марказ яратиш, унга эркин иқтисодий ҳудуд мақомини бериш кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: