Ўзбекистон президенти ҳузуридаги СМТИда беш нафар раҳбар ходим ўзгарди

Дата: 12:35, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (CМТИ) беш нафар раҳбар ходим ўзгарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази бошлиғи лавозимидаги Арипов Элдор Тоҳирович CМТИга директор лавозимига тайинланди”, - дейилади институтнинг матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, институт директорининг биринчи муовини илгари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмонқулов Мир-Акбар Ҳожи Акбарович бўлди.

Институт директорлари ўринбосари яна Нуруллаева Шафоат Файзуллаевна, шунингдек Санжар Алимхонович Валиев этиб тайинланди.

“Институт директорининг маслаҳатчиси Зуфаров Фарҳодбек Шуҳратбекович тасдиқланган”, - дейилади хабар якунида.

Сурат манбаи: esan.edu.pe

Янгилик билан ўртоқлашиш: