Ўзбекистон президентлигига ҳар бир номзод сайлов кампаниясини ўтказишга 842 млн. сўмдан олган

Дата: 18:06, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) Чекланган кузатувчилик миссияси ўзининг Ўзбекистон президенти сайловлари бўйича оралиқ ҳисоботида номзодларнинг сайлов кампаниясига доир баъзи тафсилотларни очиқлади, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар бир партияга сайлов кампанияси билан боғлиқ харажатлар учун давлат томонидан 842 млн сўм (тахминан 327 минг евро) молия маблағи берилган. Сайловларни молиялаштиришнинг бошқа манбалари ёки моддий кўмак шакллари таъқиқланган. Қонун сиёсий партиялар, ташкилотлар ва фуқаролардан кўнгилли бадаллар олинишига рухсат берсада, барча сиёсий партиялар давлат томонидан берилган маблағларнинг етарли эканлигини маълум қилдилар”, – деб таъкидланади ЕХҲТ ДИИҲБ ҳисоботида.

ДИИҲБ маълумотларига кўра, “агар хусусий бадаллар қилинган бўлса, уларнинг бари МСКга йўлланиши ва барча номзодлар орасида тенг тақсимланиши зарур. Сиёсий партияларга сайловлар билан боғлиқ молиявий ҳисоботни тақдим қилиш билан боғлиқ аниқ талаблар мавжуд эмас, шунингдек, сайловлар ўтганидан кейин қандайдир молиявий ахборотларни чоп этишга нисбатан ҳеч қандай мажбурият ҳам мавжуд эмас”.

Миссия экспертларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, сиёсий партиялардан тегишли ҳукумат органларига ҳар йили молиявий ҳисоботлар тақдим қилиш ва уларни чоп этиш талаб қилинади. Кейинги ҳисоботлар 2016 йил март ойида тақдим этилиши лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: