Ўзбекистон расман Осиё кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлди

Дата: 12:33, 18-10-2019.

Тошкент. 18 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон расман Осиё кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон миллий кино комиссияси расман Осиё кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлди. Бу Жанубий Кореяда XXIV Пусан халқаро кинофестивалида бўлиб ўтди", - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, маросимдаги чиқишлар мазкур ташкилотнинг йиллик Бош ассамблеясида бўлиб ўтди.

"Ҳар ойда Ўзбекистон кинолокацияси ҳақидаги маълумотлар бутун дунё бўйлаб ахборот ресурслари орқали тарқатилади. Муҳим тадбирлар орасида дунёдаги энг яхши локшейн-менежерлар билан ассоциацияни ташкил этадиган локшейн-турлар ҳам бор", - дейилади хабарда.

Маълумот учун: Осиё кинокомиссиялар ассоциацияси 18 мамлакатнинг 59 та ташкилотини (кинокомиссиялар ва киностудиялар) ўз ичига олади. У ўз аъзоларини халқаро бозорда, масалан, Лондон, Лос-Анжелес ва Гонконгда тарғиб қилиш билан шуғулланади. Ассоциация таркибига Япония, Хитой, Россия, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Жанубий Корея, Иордания, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар киради.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: