Ўзбекистон сентябрдан бошлаб ташқисавдо шартномаларини ваколатли банкларда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилади

Дата: 16:53, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ташқисавдо шартномаларини ваколатли банкларда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сентябрдан бошлаб тадбиркрлик фаолияти субъектлари ташқисавдо шартномалари маълумотларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритишни бошлайдилар. Хўжалик субъектларининг ташқисавдо шартномалари мониторинги валюта назорати ва ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали олиб борилади. Ваколатли банкларда 1 сентябрга қадар рўйхатга қўйилган шартномалар ваколатли банкларда Ягона тизимга маълумотлар киритилиши билан ҳисобдан чиқарилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Адлия вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: