Ўзбекистон ШҲТ аъзо давлатларнинг маслаҳатлашувларида иштирок этади

Дата: 16:22, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ШҲТ аъзо давлатларнинг маслаҳатлашувларида иштирок этади, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2017 йилнинг 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги маслаҳатлашувларда иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Учрашувнинг кун тартибида ташкилотнинг барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари, шунингдек, минтақада иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни илгани суриш кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: