Ўзбекистон Шанхайда бошконсулни тайинлади

Дата: 09:35, 30-04-2019.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистон Шанхайда (Хитой) бошконсулни тайинлади, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"30 апрель куни Тошкент шаҳридан Шанхай шаҳрига (ХХР) янги тайинланган Ўзбекистон бош консули Азиз Масутов жўнаб кетди", дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда А.Масутов Сингапурдаги Ўзбекистон элчихонасининг маслаҳатчиси этиб тайинланган. Илгарироқ у Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания ТИВлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сурат манбаи: total.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: