Ўзбекистон судларининг фуқаролик ишлари бўйича 10 қароридан қарийб 9таси қаноатлантирилди

Дата: 17:33, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон судларининг фуқаролик ишлари бўйича 10 қароридан қарийб 9таси: 149,09 мингдан 88,1% қаноатлантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Олий судига асосланган ҳолда.

Шу даврда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 40 008 нафар шахсга нисбатан 30 198 та жиноят иши кўриб чиқилган, 66 та иш бўйича 88 нафар шахс оқланган.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 993 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 290 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 3 406 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, судлар томонидан 223 793 нафар шахсга нисбатан 189 344 та маъмурий иш кўриб чиқилди.

Иқтисодий судлар томонидан 186 837 та иш кўриб чиқилди. Чиқарилган суд қарорлари бўйича талабларнинг 93,6% қаноатлантирилган.

2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий судида 13 899 та шикоят кўриб чиқилиб, уларга асосан 370 та суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Ҳисобот даври мобайнида судлар томонидан 128 274 та сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: