Ўзбекистон тадбиркорлари Минскдаги энергофорумга таклиф этилдилар

Дата: 15:40, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорларни Минскдаги 20-Белорус “Энергетика. Экология. Энерготежам. Электро” энергетика ва экология форумига таклиф этилдилар. Ушбу тадбир 13-16 октябр кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП маълумотларига кўра, форум энергетика, энерготежаш, автоматизация, электроника, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаларидаги замонавий фан, техника ва технологиялар янгиликларининг кўргазмасидир.

“Тадбир энергетика, энерготежаш, экология соҳаларидаги беларус ва жаҳондаги етакчи ускуналар, технология ва материаллар ишлаб чиқарувчиларининг эътиборини жалб қилмоқда ва МДҲ ва Болтиқбўйидаги ушбу йўналишдаги энг йирик кўргазмадир”, - дейилади ССП хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда ушбу форумда дунёнинг 15 мамлакатидан бўлган 320 корхона ва ташкилотлар қатнашганлар. Улар орасида Австрия, Беларус, Германия, Италия, Хитой, Литва, Польша, Россия, Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция, Эстония вакиллари бор. Тарбирга иқтисодиёт турли соҳаларига мансуб 14 мингдан ошиқ мутахассислар ташриф буюрган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: