Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги туну-кун иш режимига ўтди

Дата: 13:41, 21-11-2018.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги туну-кун иш режимига ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт мавзусидаги мурожаатларини туну-кун қабул қилиш режими йўлга қўйилди. Ушбу қарор ташқи савдо соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланаётганини инобатга олган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият билан шугъулланувчи тадбиркорлар ва компанияларга тезкор ва сифатли қўллаб-қувватлаш хизматини кўрсатиш мақсадида қабул қилинди”, - дейилади муассаса матбуот хизматининг хабарида.

Хусусан, кундузги иш вақтида мурожаатлар вазирлик котибияти, кечки пайтда эса навбатчи ходимлар томонидан қабул қилинади.

Маълумот ўрнида, 2018-йилнинг январ-ноябр ойларида Ташқи савдо вазирлиги томонидан 179 та, шу жумладан, жисмоний шахслардан 130 та, юридик шахслардан 49 та мурожаат кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: https://anhor.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: