Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида ўз мавқеини сақлаб қолди

Дата: 17:14, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 549 очко билан ФИФА рейтингида ўзининг 66 ўрнини сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ хабар қилишларича, жамоа осиё ҳудуди термалари орасида ҳамон олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоадан юқори ўринларда ҳамон Эрон, Австралия, Корея Республикаси, Япония ва БАА термалари бор.

ФИФА янги рейтингини Аргентина бошқармоқда. Кейинги поғоналарда Бельгия ва Чили терма жамоалари. Амалдаги жаҳон чемпиони Германия эса 5-ўринда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: