Ўзбекистон термаси Нанкиндаги II ўсмирлар Олимпиада ўйинларига жўнаб кетди

Дата: 11:07, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Кеча, 11 август куни Ўзбекистон термаси Нанкиндаги (Хитой) II ўсмирлар Олимпиада ўйинларига жўнаб кетди. Тошкентда спортчиларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган учрашувда спортчиларга оқ йўл тилаб Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси президенти Мираброр Усмонов нутқ сўзлади.

Нанкиндаги II ўсмирлар Олимпиада ўйинлари 16-28 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларда Ўзбекистон шарафини 28 спортчи ҳимоя қилади.

Улар спортнинг 14 тури, жумладан, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, оғир атлетика, бокс, гимнастика трамплини, академик эшкак эшиш, жанговор ўқ отиш, кураш, дзюдо, таэквондо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, стол тенниси, сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этадилар.

Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар термаси байроғини бокс бўйича ўсмирлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони Бектемир Мелиқўзиев кўтаради.

Жами Нанкиндаги олимпиада ўйинларида дунёнинг 170 мамлактидан келган 3,787 минг спортчи қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: