Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда учрашувлар ўтказди

Дата: 17:24, 29-09-2015.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани ва АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Энтони Жон Блинкенлар билан учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларича, ИҲТ бош котиби билан учрашувда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг 2016-йилда раислиги амалий масалалари ҳамда ТИВКнинг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинган.

Ҳозирда ИҲТ дунёнинг 57 мамлакатни бирлаштиради.

АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашув доирасида Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби ҳамда муносабатларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Баъзи минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

1993-2014 йилларда АҚШ Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикасига қиймати $356 млндан ошиқлик техник кўмак кўрсатган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: