Ўзбекистон ТИВда АҚШ президентининг фан бўйича вакили қабул қилинди
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Тафтс Университети қошидаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
2010-йил декабр ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд этилди.