Ўзбекистон ТИВда К. Аденауэр номидаги фонд делегацияси қабул қилинди

Дата: 15:16, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – 12-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг (Германия) Европа ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Франк Присс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

Музокараларда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Германия мулоқотининг ривожланиши нуқтайи-назаридан Ўзбекистон ва К. Аденауэр номидаги фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

“Қайд этилганидек, икки томонлама муносабатлар, демократия ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашишга қаратилган мазкур Фонд ва унинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонасининг самарали фаолияти Ўзбекистонда юқори баҳоланади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, янги технологиялар, фан ва таълим соҳасида алмашинув, мутахассислар амалиёти ўташини ташкиллаштириш каби йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни тадбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Томас Кунце иштирок этди.

Сурат манбаи: http://www.enu.kz/ru/sotrudnichestvo/mejdunarodnye-granty/arhiv-grantov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: