Ўзбекистон ТИВда Корея Республикаси ва Япония элчилари қабул қилинди

Дата: 10:59, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 5-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси ва Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Квон Ен У ва Нобуаки Итолар қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида (Корея элчиси билан – ЎзТАГ) ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг долзарб масалаларига асосий эътибор қаратилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Япония элчиси билан “икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари муҳокама қилинди, Ўзбекистон-Япония мулоқотини фаоллаштиришнинг амалий масалалари, жумладан бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди”.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/09/07/jp/

Янгилик билан ўртоқлашиш: