Ўзбекистон ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:11, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 21 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия кун тартиби, жумладан, унинг муҳим қисми ҳисобланувчи икки давлат ҳокимиятларининг қонунчилик органлари ўртасидаги мунтазам алмашинувларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон-Россия Парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Россиянинг Муваққат ишлар вакили Вадим Митрофанов ҳам иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: