Ўзбекистон Тожикистон автотранспорт воситаларидан олинадиган йиғимларни оширди

Дата: 17:59, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1-сентябридан бошлаб Ўзбекистон Тожикистондан келаётган автотранспорт воситаларидан олинадиган йиғимларни оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўрсатилган муддатдан бошлаб, Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи Тожикистон юк автомашиналари ва автобуслари $180 миқдорида қўшимча тўловни амалга оширади. Қайд этилишича, бунгача бу тўлов миқдори $118ни ташкил этган.

Янги қоидалар Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 19-август кунидаги 274-сонли “Хорижий автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзитини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарори (2008-йил 17-декабр) билан қайд этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: