Ўзбекистон Тожикистон билан қўшма Ишбилармонлик кенгаши ташкил қилиш таклифи билан чиқди

Дата: 15:39, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистон билан қўшма Ишбилармонлик кенгаши ташкил қилиш таклифи билан чиқди, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

Бу ҳақида маҳаллий ОАВга Ўзбекистон Савло-саноат палатасининг (ССП) раиси Адҳам Икромов баён қилди. Тожикистон-Ўзбекистон исҳбилармонлар кенгасҳининг биринчи мажлиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойига мўлжалланган давлат тасҳрифи доирасида бўлиб ўтади.

“Ўзбекистон ва Тожикистон Ишбилармонлик кенгаши доирасида икки мамлакат тадбиркорларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда $15 млн атрофида бўлган миқдорда экспорт-импорт шартномаларини имзолайдилар”, - деди ЎзР. ССП раиси.

Аввалроқ 7-9 март кунлари Душанбеда ўзбек товарлари кўргазма-савдоси, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг форуми бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ушбу тадбирларни ўтказиш бўйиcҳа ташкилий масалалар феврал бошида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси билан Тожикистон ССП раиси Саид Шарифларнинг учрашувида муҳокама қилинган эди.

2018 йилда икки мамлакатнинг маҳсулотларини намойиш қилиш бўйича келишувга январ ойи бошида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликка доир Ҳукуматлараро комиссиянинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида эришилган эди.

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг биринчи кўргазма-савдоси 2017 йил апрел ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтган эди. Душанбедаги тўрт кунлик тадбирда 160дан зиёд ўзбек компаниялари ўзларининг маҳсулотларини намойиш этдиган эдилар. Тадбирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган жами 1500дан ортиқ маҳсулотлар намойиш қилинган эди. Ўшанда кўргазма ва икки мамлакат тадбиркорларининг форуми якунлари бўйича $35 млндан зиёдлик икки юзга яқин ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган эди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Тожикистондан 150га яқин компания ўз маҳсулотларини Тошкентда намойиш этди. Кўргазма 11-14 октабр кунлари “Ўзекспомарказ” павилонларида бўлиб ўтди.

Тожикистон кўргазмасида қурилиш материаллари, кончилик, машинасозлик ва металлга ишлов бериш саноати ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари намойиш этилди.

Сурат манбаи: http://uz24.uz/en/Politics/43rd-session-of-the-council-of-foreign-ministers-of-the-oic-will-be-held-in-tashkent?addcomment=1

Янгилик билан ўртоқлашиш: