Ўзбекистон Тожикистондан олтин кони бўлган ер участкасини олиши мумкин

Дата: 16:35, 05-11-2019.

Тошкент. 5 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистондан олтин кони бўлган ер участкасини олиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тожикистоннинг "Фараж" нашрига асосланиб.

Нашр маълумотларига кўра, Душанбе ва Тошкент ўртасида майдонни топшириш бўйича икки томонлама битим мавжуд, бироқ маҳаллий ҳокимият органлари барча тафсилотларни ошкор қилмаяпти.

Майдони 300 гектар бўлган ер ҳудуди Тожикистон шимолида Сўғд вилоятининг Матчи туманида жойлашган. Участкада олтин кони мавжуд.

Қайд этилганидек, ерни Ўзбекистонга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон учун мўлжалланган ҳудуд охирги 10 кун ичида пўлат панжара билан ўралган.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди. 2018 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон чегаранинг алоҳида участкалари тўғрисида битим имзоладилар.

Сурат манбаи: xoroshiy.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: