Ўзбекистон Тожикистондан Россияга қараб олиб келидаётган деярли 92 кг героинни ушлаб қолди

Дата: 17:48, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари темир йўл орқали Тожикистондан Россияга жўнатилган 91,5 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолдилар, дея хабар беради КазТАГ МХХ матбуот маркази ходимига асосланган ҳолда.
“Тожикистондан транзит орқали Россияга йўналган юк поездидидан 91 дона пластик ўрам топилди уларнинг 41тасидан 41 кг героин моддаси чиқди. Қолган қадоқларда умумий оғирлиги 50,5 кг бўлган афюн моддаси бор бўлиб чиқди”, - деб аниқлаштирди МХХ вакили жума куни.
Унинг сўзларига кўра, наркотик моддалар солинган 30 ўрамга қиймати 1 сомоний бўлган тожик пуллари ёпиштирилган бўлган. Мазкур поезд Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Челябинскка йўл олган бўлган.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: