Ўзбекистон Туркияни дунёдаги ишончли ва муҳим ҳамкори деб билади – бош вазир

Дата: 18:07, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Бугунда Ўзбекистон Туркияни дунёдаги ишончли ва муҳим ҳамкори деб билади. Ушбу фикрни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган қабул маросимидаги маърузасида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига асосланган ҳолда. 

Шунингдек, А.Арипов Ўзбекистон мустақиллигини Туркия дунёда биринчи бўлиб 1991 йил 16 декабрда тан олгани, 1992 йил мартда эса мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлиги, ўша йил апрелда Тошкентда турк элчихонаси очилганини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2016 йил 17-18 ноябрда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакатлар ҳамкорлигида янги саҳифа очган. 

“Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг шу йил 26 феврал – 2 март кунлари Туркияга ташрифи ўзаро келишувларнинг мантиқий давоми бўлди. Ташриф доирасида икитомонлама музокаралар ўтказилди. Вакилларимизни шахсан жаноб президент Эрдўғаннинг ўзи қабул қилганини юқори қадрлаймиз”, - деб давом этди А.Арипов.

“Биргаликдаги ҳаракатлар орқали Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўпқиррали ва узоқ муддатли алоқаларни янги сифат даражасига чиқара олишимизга аминман”, - деди А.Арипов.

У шунингдек, Туркиянинг Ўзбекистондаги эсчиси Аҳмет Башар Шенга ушбу лавозимда қисқа муддат  давомида ишлаётганига қарамасдан салмоқли ҳисса қўша билгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: