Ўзбекистон ҳукумати россия ОТМ филиалларига қабул квоталарини тасдиқлади
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 26 ва 31 майдаги қарорлари билан россия ОТМ филиалларига қабул квоталарини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, 2017/2018 ўқув йилида Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалига 235 киши, МГУ филиали 100 бакалавр ва 20 магистрларни қабул қилади.
РДУнинг “Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти” йўналиши квотаси 25 кишини, “Геологик разведка технологияси”, “Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш”, “Нефть олиш объектларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш” ва бошқа йўналишларининг қабул квотаси 35 кишини ташкил этади.
МДУ бакалавриатининг “Амалий математика ва информатика”, “Психология” йўналишлари квотаси 50 талабани ташкил этиб бундан 20 бакалаврликка давлат грантлари ҳисобига ўқийди.
“Амалий математика ва информатика”, “Психология” йўналишлари магистратурасига 10тадан талаба олиш режалаштирмлмоқда. 20 магистрдан 8таси давлат грантига ўқийди.